Ойбек ва Нигора яширилган сирни ошкор этишди
Сана: 06.06.2016
6798
Аввал хабар берганимиздек, Ойбек ва Нигора янги лойиҳалар устида ишламоқда. Яқиндагина улар суратга олиш ишлари билан банд эканини ҳам маълум қилгандик.
Бироқ улар киноми ёки клипми аниқ маълумот беришмаган эди. Бугун бу жуфтлик яширилган сирни ошкор этишди. Улар “Оппоғой” таронасига видеоклип суратга олишган. Шерзод Бин режиссёрлигида тасвирга олинган клипнинг оператори Жаҳонгир Ибрагимов. Клипда бош ролларни Ситора Алимжонова ва Шерзод Бин ижро этди.
Соғлом она ва соғлом бола йилига бағишланган клип тез кунда омма эътиборига ҳавола этилади. Ҳозирча суратга олиш майдончасидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилинг.