Ботир Яминовнинг клипига Беном гуруҳи ва Достон Убайдуллаевнинг қандай алоқаси бор?
Иқтидорли хонанда Ботир Яминов сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. У кетма-кет янги қўшиқ ва клиплар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай қайноқ лойиҳалардан бири тез кунда оммага тақдим этилиш арафасида. “Ўйнамади” - хонанданинг сўнгги яратилган композицияларидан бири бўлиб, ёз фаслининг илк кунларида халқимизга намойиш қилинади.
Хонанда мусиқий асарга видеоклип ҳам тасвирга олдирди. Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида суратга туширилган клип комедия жанрида. Бизга тақдим этилган фотосуратлар ичида бир нечта кадрлар эътиборимизни тортди. Унда Беном гуруҳи, Достон Убайдуллаев, Миржамол ва бошқа ижодкорлар тасвирга олиш майдончасига ташриф буюришганини яққол кўришингиз мумкин. Қизиқ улар ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришдими ёки яратилаётган клипда иштирок этишдими?
Бу саволга хонанда аниқни албатта клипни томоша қилиб билиб оласиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.