САРДОР МАМАДАЛИЕВнинг эриша олмаган муҳаббат қиссаси

Сана: 03.04.2014 4770

Замонавий эстрада йўналишида ижод қилиб, мухлислари эътиборига янгидан-янги қўшиқларини тақдим этиб келаётган истеъдодли хонанда Сардор Мамадалиев “Ажралишдик” номли янги тарона яратди. Шунингдек унга ажойиб тарзда клип ҳам суратга олинди. 

 

Сардор Мамадалиев бугун шиддат билан ривожланиб бораётган шоу-бизнес оламида ўзининг овози ва ўзгача услуби билан мустаҳкам ўрин эгаллаб олди десак адашмаган бўламиз. Кўпроқ айрилиқ, ҳижрон ва муҳаббат куйчиси бўлган хонанда бу гал ҳам айни шу мавзуга қўл урди. “Ажралишдик” таронаси хонанданинг қайноқ янгиликларидан. 

Қўшиқнинг матни Исмоил Тўхтамишовга тегишли. Унга хонанданинг ўзи куй басталаган. Мусиқий сайқал берувчи Нодир Умаров. Бир сўз билан айтганда, композиция юқори даражада таъсирчан. Унга ишланган клип ҳам аъло ва эксклюзив тарзда айнан бизда премьера қилинмоқда. Клип “9999” студияси томонидан суратга олинган. Режиссёр Хуршид Собиров, тасвирчи Нодир Собиров.  

Сардор Мамадалиевнинг айтишича, клипни суратга олиш жараёнида жуда кўплаб қизиқарли воқеалар содир бўлган. Тасвирга олиш ишлари февраль ойининг аёзли кунларига тўғри келган. Айниқса, сунъий ёмғир ёғдириш жараёнларида хонанда ниҳоятда кўп қийналганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳаво ҳарорати -4, -5 даража совуқ бўлган пайтда сунъий ёмғир остида қолишни ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Энг қизиқарлиси, клипда ошиқ йигит ролида гавдаланган хонанда асли юк машинасининг ҳайдовчиси образида намоён бўлади. Клипни суратга олиш жараёнида хонанда илк бор камаз ҳайдашига тўғри келган экан.

Хонанда илгари юк машинасини ҳайдамагани учун ўзи ҳам ижодий жамоа, ҳам бироз мураккабликларга дуч келди. Камаз эса бу енгил автомобиль эмас... Бироқ, 15-20 дақиқа ичида тузуккина камаз ҳайдовчисига айланган экан.

Буни хонандани кузатган ижодий гуруҳ ва камазнинг асл ҳайдовчиси ҳам таъкидлаб ўтган. Ҳатто, Сардор Мамадалиевнинг маҳорат билан камаз ҳайдашини кўриб ҳайратланишган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol