Муҳаббатга ошно хонанда Нилуфар Усмоновадан тез кунда янги видеоклип – “Чин севаман”
Самимийликда тенги йўқ хонанда Нилуфар Усмонова айни дамда янги видеоклип устида иш олиб бормоқда. Хонанда кутилмаган ижод маҳсуллари билан мухлисларини доимо лол қолдириб келган ва бу сафар ҳам буни уддасидан чиқиш учун бор кучини сарфлаб ҳаракат қилмоқда. Икки кундан буён давом этаётган клип жараёни ижтимоий тармоқларда анча шов-шувга ҳам сабаб бўлишга улгурди. Мухлислар орасида клип қаҳрамонларини ҳаттоки ҳаётда ҳам бир бутун оила деган шов-шув кўтарилди.
“Чин севаман” номли қўшиққа ишланаётган клипнинг бош роль ижрочиси хонанданинг ўзи ва актёр Алишер Узоқовдир. Улар оилавий сюжетдаги клипда ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.
Бош қаҳрамонлардан ташқари хонанданинг фарзандлари илк маротаба онажонисининг клипларида суратга тушишди. Хонанданинг сўзларига қараганда улар ўз образларини маромига етказиб ижро этишган. Жараённинг иккинчи куни эрта тонгдан ярим кечасигача давом этди. Шундай бўлса-да ижодий жамоа чарчаш нималигини билмай ўзларига топширилган ишларига катта масъулият билан ёндашишди.
Ижодий жамоа ҳақида тўхталадиган бўлсак, трек ва сюжет жанрида тасвирга олинаётган клипнинг ғояси Жаҳонгир Аҳмедовга тегишли. Клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов. Таронанинг сўзи Якзон қаламига мансуб. Мусиқаси Жасур Абдураҳмонов томонидан басталанган.
Қўшиқ клип билан биргаликда тез кунда тақдим этилиши режалаштирилган. Ҳозирча клипни суратга олиш жараёнидан олинган қайноқ фотосуратларни томоша қилинг. Биздан асло йироқлашманг.