Латофатли Лоланинг Нью-Йоркдаги концерт дастуридан

Сана: 02.05.2016 5993 қайноқ

Латофатли Лоланинг Нью-Йоркдаги концерт дастуридан

30-апрель куни Нью-Йоркда  латофатли Лола ўзининг концерт дастури билан океан ортидаги мухлисларини хушнуд этди. “Маster Theater”да ўтказилган дастур аъло даража бўлиб ўтди. Жонли ижродаги ушбу концерт ҳақиқий шоу бўлди десак янглишмаймиз. Зал мухлислар билан тўла эди. Томошабинлар Лолани ўзгача иштиёқ билан кутиб олишди.

Латофатли Лоланинг Нью-Йоркдаги концерт дастуридан

Концертдан сўнг Лола ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлаган фотосуратлари, видеолавҳаларига концертга қатнашган мухлислар илиқ фикрлар ёзиб қолдиришди. Бундан концерт мухлисларга ёққанини англаш қийин эмас.

Латофатли Лоланинг Нью-Йоркдаги концерт дастуридан

Хонанда Лоланинг навбатдаги муваффаққияти билан қутлаймиз. Концерт таассуротлари билан тўлиқ хонанда юртимизга қайтганидан сўнг танишамиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol