Хонанда Лола навбатдаги "Я вода" клипи устида иш олиб бормоқда
Санъатимизнинг латофатли хонандаси Лола яқиндагина "Соғиндим" клипини намойиш этганига қарамай, мухлислари учун ажойиб туҳфа тайёрламоқда. Бир неча кундирки, Лола кутилмаган образларда намоён бўлиб, ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасига бетакрор фотосуратларини жойлаб бормоқда.
Яратилган мазкур образлари янги клип жараёнидан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хонанда маълум қилганидан, у рус тилида куйланган “Я вода” номли қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Тасвирга тушириш ишлари Таиланднинг энг сўлим гўшаларида бўлиб ўтди. Тимур Примкулов режиссёрлигида яратилаётган клип такрорланмас бўлиши шубҳасиз.
Хабарингиз бор, хонанда 30-апрель куни Нью-Йоркда ўзининг концерт дастурини тақдим қилади. “Я вода” таронаси айнан шу концертда премьера қилинади. Ўйлаймизки, қўшиқ ва унга ишланган клип нафақат юртимиздаги, балки, бошқа давлатларда истиқомат қиладиган мухлисларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Ҳозирча клип жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилинг.