Хонанда Саидадан янги қўшиқ премьераси
Маҳоратли хонанда Саида куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали янги қўшиғини тақдим қилди. Ижобий фикрлар билан кутиб олинган тарона бир нечта ўз ишининг усталари бўлган ижодкорлар билан ҳамкорликда ёзилган. Тарона сўзи Якзонга, мусиқаси эса Саида ҳамда Адҳам Абдураимовга тегишли. Шунингдек, таронани яратишда Камил Латипов, Тоир Қўзиев, Евгений Опойцев, Жамшид Ражабовнинг ҳам ҳиссаси қўшилган.
“Ҳурматли Ватандошлар!!! Бугун 5 июль, “Ўзбекистон фарзандларимиз” қўшиғининг премьераси барча радиоларда бўлиб ўтди! Меҳнат ва профессионализм учун бу лойиҳага ҳиссасини қўшган барча яқинларимга миннатдорчилик билдираман! Биз, спортчи дўстимизни қўлдан келганча ижодий қўллаб қувватлашга ҳаракат қилдик! Махмуд Муродов жангда ғолиб бўлди ва жаҳон чемпиони бўлди! У рингга чиқаётганда эса бутун дунёда бизнинг “Ўзбекистон фарзандларимиз” қўшиғимиз жаранг сочди! Бу қўшиқни тинглаб, биз унга ва унинг ғалабасига ишонишимизни кўпроқ ҳис этган бўлса ажабмас! Эндиликда бу қўшиқни сиз ҳам тинглашингиз мумкин!” - дейди хонанда Саида берган маълумотига қўшимча қилиб. Умид қиламизки, композиция сизларга ҳам манзур келади.