Сардор Раҳимхон реал воқеаларга асосланган видеoклипини тақдим этди
Май ойида ўтказиладиган “Ҳар кунинг улуғ неъмат” номли концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг яқиндагина тақдим этган “Фаридам” қўшиғи мухлислар орасида қисқа фурсатда оммалашишга улгурди. Маълум қилганимиздек, тарона унинг ижодига бефарқ бўлмаган, 10 йилдан буён унга содиқ мухлис бўлиб келаётган Фарида номли қизга бағишланган. Фарида севимли хонандасига хат йўллаган. Мактубда ёзилган воқеа хонандани шу қадар таъсирлантириб юбордики, шу қизга бағишлаб қўшиқ куйлашга аҳд қилди. Айниқса ундаги “Орзуйим кимдир мени севиб қолса, мени исмимни қўшиқ қилиб айтса...” деган сатрлари хонандага жуда таъсир қилган. Реал воқеаларга асосланиб ёзилган мусиқий асарга тасвирга туширилган видео асарда Фариданинг ҳаётини кўрсатиб бериш, маромига етказиб тасвирга тушириш клипмейкер Дилмурод Агзамовга топширилган. Айни дамда клип тайёр бўлди ва сайтимиз орқали намойиш этилмоқда. Марҳамат, узоқ кутилган видеоклипни томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.