Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Сана: 11.04.2016 5301 қайноқ

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Меҳринг сабаб” номли 10 кунлик концерт дастурига старт берилди. Куни кеча мазкур дастурдан фоторепортажни тақдим қилган эдик. Бугун эса концерт ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Дастурга катта тайёргарлик кўрилгани қурилган декорация, саҳна безаклари, чироқлардан кўриш мумкин. Катта экранлар, саҳнанинг кенглиги ва атиргуллар билан ясатилгани чироқлар ҳамоҳанглигида  томошабинларга яхши кайфият бағишлади. Зал лиммо-лим. Бирорта ҳам бўш ўринни кўрмайсиз. Концерт “Айт юрак” қўшиғи билан бошланди.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

“Нега” таронаси билан эса давомланди. “Битта йўлда”, “Ҳай майли”, “Қошинг қаросиму” композицияларини кетма-кет ижро қилганида, мухлислар мириқиб рақсга тушишди. Шундан сўнг кўпчиликнинг талаб ва истакларига биноан хит даражасига кўтарилган ва ҳозиргача тингловчиларини йўқотмаган “Бевафо” қўшиғини куйлади. “Наргизхон”, “Кетаман дер”ни ижро қилганида томошабинлар кайфияти янада юқори даражага кўтарилди. Шу пайт саҳнага сукунат чўкди. Бугунги кунда ёш оилалар ўртасида вужудга келаётган ажралиш монолог орқали томошабинларга тақдим қилинди. Саҳна кўриниши “Қаро кўзга” деб номланган қўшиқ билан давомланди. Унда хонанда икки томонга кетган ота-она қилган қарордан ўртада сарсон бўлган болаларга қанчалик қийин эканини мухлисларга қўшиғи етказиб берди. Бугунги кунда долзарб бўлган бу мавзу кўпчиликни кўзини ёшлантирди. Шунда саҳнага йиғлаб, “Озод ака нима қиляпсиз?, Ўткан йили ҳам шундай йиғлатган эдингиз, бугун ҳам йиғлатяпсиз. Шўх қўшиқлардан айтинг” –дея қизиқчи Аваз Оҳун кириб  келди. “Мен йиғлатсам, сиз кулдирасиз-да” дея хонанда саҳнани тарк эди.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Аваз Оҳун эса ўзининг ҳазиллари билан барчага юқори кайфият улашди. Кутилмаган мавзуда қўллаган ҳазиломуз ҳаракатларидан томошабинлар мириқиб кулишди. Шундан сўнг дастурнинг иккинчи қисмига навбат берилди.  Иккинчи блок “Севмадинг сен” номли сокин тарона билан бошланди. Сўнг “Атиргулим”, Садарайҳон”, “Наргиз”, Эй дилбарки”, “Севдим” номли шўх ва рақсбоп қўшиқларини бирин кетин ижро этди.

“Алло она” қўшиғини ижро этар экан, хонанда чет элда ишлаш учун кетган фарзандлар номидан дея барча оналарга бағишлаб куйлаганини таъкидлаб ўтди. Ташриф буюрганлар орасида бироз сукунат чўкди, онахонларнинг кўзида ёш қалқиди.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Кайфиятни туширмасликни сўраб, яна шўх қўшиқларга навбат берилди. “Чиройлигим”, “Сенинг”, “Самарқандча”, Айланай” ижро этилганида томошабинлар рақсга тушишди. Хонанда дастурнинг кулминацион нуқтаси дея барча кутган “жиги-жиги” таронасини куйлади.  Концерт “Эй ёронлар-ей” қўшиғи билан якунланди. Томошабинлар хонандани узоқ вақт тўхтамай олқишлашди ва саҳна ортига қўйиб юборишлари ҳам қийинроқ кечди. Дастур аъло даражада якунланди.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Биз эса хонанданинг қолган 9 кун мобайнида концерт дастурини худди биринчи кунидагидек юқори кайфиятда ўтказиб олишига тилкдошмиз. Омад тилаб қоламиз.

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol