Хоразм вилоятида ёшлар билан маҳорат дарслари ўтказилди
Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиб қайтган Ўзбекистон делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида делегация аъзолари гуруҳларга бўлиниб вилоятнинг санъат масканларидан Урганч санъат коллежида, 1-2-3-11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида бўлиб, маҳорат дарсларини ўтказишди.
Уюшмаган ёшлар билан "Амир Темур" номидаги маданият ва истироҳат боғида қад ростлаган "Ёшлар ижод маркази" биносида маҳорат дарсларини давом эттирилди.
Маҳорат дарсларида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигидаги Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, кинорежиссёр, рассом, фотомухбир, хонандалар, созанда ва раққосалар иштирок этишди.