Хонанда Шаҳзода “Бойвачча куёв” фильми учун саундтрек куйлайди
Режиссёр Баҳром Ёқубов эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзода “Бойвачча куёв” фильми учун саундтрек куйлашини маълум қилди. Хонанда Баҳром Ёқубовнинг бир нечта фильмларида суратга тушган бўлиб, унинг ҳар бир ижро этган роли ўз мухлисларини топган. Мазкур саундтрек ҳам нафақат фильмни муваффаққиятли чиқишига балки, янада қизиқиш ортишига сабаб бўлса ажаб эмас. Чунки, Шаҳзоданинг ҳар бир ижод маҳсулига халқимиз томонидан катта қизиқиш билдирилади ва қисқа фурсатда оммалашади. Картина учун яратилаётган саундтрек ҳам кутилган натижани бериши аниқ. Айни дамда “Пари” деб номланган ушбу саундтрекни суратга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
“Бойвачча куёв” фильмига тўхталадиган бўлсак, мазкур картина Баҳром Ёқубов режиссёрлигида тасвирга олинган. Картинада бош ролларни “Қочқин” фильми орқали барчага таниш бўлган ёш актёр Алишер Усмонов, Зарина Низомутдинова, Юлдуз Ражабова ижро этган. Продюсер Руслан Мирзаев. Оператор Умид Маликов.