“Вақт” фильмининг намойишига оз қолди
Маълумки бир гуруҳ ёш кино ижодкорлар ҳамкорликда “Вақт” номли кинокартинани суратга олишган. Мазкур картинанинг устида олиб борилаётган ишлар якунига етди. Феврал ойининг сўнгги кунларида намойиш этилиши кутилаётган мазкур фильмнинг саундтреки ҳам ҳафта ўрталарида премьера қилиниши кўзда тутилган.
Картина жанри психологик драма жанрида бўлиб, Нодира Муродхўжаева режиссёрлигида тасвирга олинган. Унда бир неча видеоклиплардаги роллари билан назарга тушган умидли ижодкор Шароф Шарапов, Лайли Гусейнова ҳамда Мардон Отажоновлар асосий образларни талқин этишган.
Шунингдек, таниқли актёрлардан Элёр Носиров, Барно Қодирова, Гулҳумор Абдуллаева, Сайёра Назирова, ёш хонанда Жаҳонгир ҳамда “Эътироф-2014” мукофоти совриндори, раққоса Шодиёра Омоновалар иштирок этишган. Фильмни тасвирга олишда операторлик вазифасини Шерзод Умаров бажарган. Демак, премьерага оз қолди. Кузатишда давом этинг.