Шоир ва бастакор Фазлиддин Раҳмонов ҳам хонандаликка қўл урди
Шоу-бизнес олами вакилларига ўз ижоди билан таниш бўлган шоир ва бастакор Фазлиддин Раҳмонов хонандаликда ҳам ўзини синов кўрмоқчи. У ўзининг илк қўшиғини бугун сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. “Отабек фарёди” деб номланган мусиқий асарнинг сўзи Хуршид Дарвеш қаламига мансуб. Мусиқаси устида хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкачи Азизбек Ҳолмуродов. Фазлиддин Раҳмонов бу қўшиқни клипи билан бирга тақдим қилмоқда. Видео асар Нозим Толипов режиссёрлигида тасвирга олинган.
Фазлиддин Раҳмонов бугунги кунга қадар жуда кўп хонандаларга қўшиқ ёзиб, куй басталаб келган. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз, Отабек Муҳаммадзоҳид, Ёдгор Мирзажонов ва бошқа хонандалар билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Ҳозир эса хонандалик соҳасига кириб келаётган шоир ва бастакор Фазлиддин Раҳмонов ижодидаги “Отабек фарёди” таронасини тинглаб, видеоклипни томоша қилинг.