Дилсўз кимни соғинган?

Сана: 12.03.2014 5908

Баҳор фаслини бежизга "Муҳаббат фасли" демайдилар. Бу мавсум барча ижодкорларга кўклам илҳомини баҳш этмоқда.  

Эстрадамизнинг нозик вакилаларидан бири Дилсўз янги таронани мухлислари эътиборига ҳавола этиш учун тайёрлади. Баҳор фаслидан илҳом олган Дилсўзнинг "Соғиндим ёмон" номли таронасига клип ҳам суратга олинди. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Нурбек Расуловга тегишли. Клип режиссёри эса Жонрид Сагдиев. Бизга маълум қилишларича, видеоклипда хазиломуз саҳналар гувоҳи бўламиз. Ҳа, баҳор фасли нафақат қалбларимизга, балки ижод намуналари бўлган клипларга ҳам илиқлик, яхши кайфият олиб кирмоқда. Суратга олиш жараёни хатто ветеринария касалхонасида ҳам олиб борилганлигига қараганда, демак видеда жониворлар иштирокини ҳам кўришимиз мумкин. 

Бундан ташқари, суратлардан кўриб турганингиздек, Дилсўз гўзал ва ўзгача нафис тарзда клипда намоён бўлади. Айни вақтда суратга олиш ишлари тугаб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Демак, тез кунларда Дилсўзнинг янги клипига баҳо беришимиз мумкин бўлади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol