Абдували Ражабов "Ўзбегим Таронаси" радиоси меҳмони бўлди

Сана: 10.03.2014 5016

Эстрадамизнинг хушовоз ҳонандаларидан Абдували Ражабов бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосининг меҳмонига айланди. 

Янги "Сен учун" дея ном олган тарона бир неча йиллар аввал махсус Абдували Ражавоб учун  шахсан Алишер Таир томонидан тайёрлаб қўйилганди. Бироқ шу йиллар давомида Абдували Ражабов билан боғлана олмаган Алишер Таир бу таронани ҳеч ким куйлашига йўл қўймади ва ниҳоят Абдували Ражабов билан учрашгач, шахсан ушбу таронани тақдим этди. Қўшиқ ғояси Абдували Ражабовга маъқул келиб, куйлашга қарор қилган экан. 

Жамшид Хожиниёзов билан бирга олиб борилган жонли премьера вақтида айнан қўшиқ тарихи ҳақида берилган саволга ана шундай жавоб янгради. 

Шўх оҳангдаги тарона тингловчилар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Тўғридан-тўғри эфирга қўнғироқ қилиб, эфирга чиққан тингловчиларнинг аксарияти тарона маъқул келганини, шўх бўлгани учун ҳам рақсбоп қўшиқлар сирасига киришини алоҳида таъкидладилар. 

Сиз ҳам айни ҳозирдан бошлаб, мазкур таронани тинглаш имкониятига эгасиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol