Ботир Яминов илк альбомини тақдим этиш арафасида

Сана: 03.03.2014 5209

Мусиқага меҳри баланд бўлган Ботир Яминов аллақачон халқимиз эътиборига тушишга улгурган десак адашмаймиз. 

Яқин кунлар ичида Ботир Яминов яна бир ижод намунаси билан тингловчиларни хушнуд этиш ниятида. Атоқли шоиримиз Муҳаммад Юсуф ижодига мурожаат қилган Ботир Яминов "Гулим" номли таронани тайёрлади. Яхши биламизки, Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърларни шунчаки ўқиб бўлмайди, қалб қўридан чиққан ҳис-туйғулар, аламли дардлар китобхонни бефарқ қолдирмайди. Ана шу жиҳатни англаган Ботир Яминов ҳам Муҳаммад Юсуф шеъридан фойдаланиб қўшиқ куйлади. Мусиқа ва аранжировка Аҳмад Ҳожиматов томонидан тайёрланган тарона яқин кунлар ичида "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинади. 

Бу таронага клип ҳам суратга олинади. Айни пайтда суратга олиш учун тайёргарлик ҳам бошланган. Жамшид Ҳожиниёзов ғояси асосида Ёдгор Носиров клип суратга олиниши режалаштирилган. Ботир Яминовнинг айтишича, "Гулим" таронаси унинг учун алоҳида аҳамиятга эга, сабаби бу тарона ўзига жуда маъқул келган ва бу тингловчиларга ҳам ёқишига умид билдирмоқда. 

Ботир Яминов ижодида кетма-кет янгиликлар тайёрлаш билан банд. "Гулим"дан ташқари, яна 2 та шўх оҳангга эга тарона деярли тайёр ҳолатда. Апрель ойида эса у ижодда яна бир поғонани босиб ўтади. Яъни илк альбомини тақдим этишни ният қилган. Альбомдан 4 та янги тарона ҳам жой олади. У ўзининг илк тўплами учун алоҳида ҳозирлик кўрмоқда. Альбом учун тақдимот маросимини уюштиришни мақсад қилган Ботир Яминовга келгусидаги ижодларида фақат омад тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol