Рухшона навбатдаги рақсбоп таронани тайёрлади
Ёшларнинг севимли хонандасига айланган Рухшона шу кунларда мухлислари учун бир қатор янгиликлар тайёрламоқда.
Айни вақтда тайёр бўлган “Ялла ялла” қўшиғини Рухшона Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда ёзди, яъни таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Янги қўшиқ тез кунларда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилади.
Бундан ташқари, бу қўшиққа клипмейкер Шерзод Умаров билан ҳамкорликда видеоклип ҳам суратга олинди. Клипларида ўз кўринишига, кийимларига алоҳида эътибор берадиган Рухшона бу сафар видеодаги образига ҳам ўзгача ёндашди.
Суратга олиш учун ҳам ноодатий тарздаги павильон танланди. Бу ҳам клипнинг оддий бўлмаслигидан далолатдир.
“Ялла ялла” дея номланган қўшиққа ишланган видеоклип ҳам тез кунларда тайёр бўлиб, тарона билан бир вақтнинг ўзида премьера қилинади. Қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиосида тақдим этилса, клип эса сайтимиз орқали премьера қилинади.