Ягона кимга ишонч билдирмоқда
Санъатимизнинг шўх ва шаддод хонандаларидан бири Ягона яқиндагина янги тарона ва видеоклипини тақдим этган бўлишига қарамай, бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали навбатдаги композицияси тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Мухлислар томонидан илиқ қарши олинган таронага қатор ижобий фикр ва мулоҳазалар билдирилди. “Ишонаман” деб номланган мусиқий асар Вагиф Зокировнинг ғояси ва мусиқаси билан яратилган. Сўзи эса Нодир Азимовга тегишли. Аранжировкаси устида Жасур Абдураҳмонов ишлаган. Қўшиқда мусиқалар 100 фоиз жонли чалинган. Унда скрипка, бас гитара, электро-гитара, барабан ва соз чалувчиларидан иборат оркестр жамоаси қатнашган.
Композиция узоқ вақт давомида ёзилган. Бу қўшиқ оддий қўшиқ эмас. У янги жанрда. Таронага видеоклип клипмейкер Жасур Шаметов билан ҳамкорликда тасвирга олиниши кўзда тутилган.