Шоҳжаҳонни кулчалар билан сийлашди

Сана: 01.12.2015 3001

Халқимизнинг севимли хонандаси, Жўраевлар сулоласининг муносиб давомчиларидан бири Шоҳжаҳон Жўраевни Қўқонлик қизлар кулчалар билан сийлашди. Бу ҳақида хонанда ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди. 

Шоҳжаҳонни кулчалар билан сийлашди

“Қўқоннинг нончи қизлари кулчалар билан сийлашди. Қўли очиқ, саҳий халқимиз омон бўлсин.” – дея нончи қизлар билан тушган суратига изоҳ қолдирган Шоҳжаҳон Жўраев. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мазкур жараён видеога ҳам муҳрланган. Унда биз хонанда барча мухлислари билан суратга тушгани, сўнг уларнинг талаб ва истакларига биноан жонли ижрода қўшиқ ҳиргойи қилганини кўришимиз мумкин.  Ушбу видеолар Шоҳжаҳоннинг инстаграмдаги саҳифасига жойланган. Айни дамда сиз  унинг расмий саҳифасига ташриф буюриб томоша қилишингиз мумкин.

Шоҳжаҳонни кулчалар билан сийлашди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol