“Сурхон” гуруҳининг нима сабабдан “боши қотган”

Сана: 26.02.2014 4406

“Сурхон” гуруҳи аёллар байрамига атаб ажойиб қўшиқ яратди. “Ўзбегим аёллари” деб номланган таронада ижодкорлар Она юртимизнинг 12 вилояти ва Тошкент шаҳри аёлларига алоҳида алоҳида таъриф берганлар.

Шунча таърифни ўз ичига олган қўшиқнинг давомийлиги одатдагидек 3 ёки 4 дақиқа эмас, балки нақ 7- 8 дақиқадир. Бу таронага клип ҳам суратга олиниши керак эди. Албатта турли вилоятлардаги аёлларнинг удумлари, либослари, фазилатлари тасвирга туширилишини режага киритганлар. Аммо телевидениеда қўшиқларга ажратилган вақт бир оз камроқ бўлгани боис мазкур таронани жойлаштиришнинг ҳали имкони бўлмади. Ижодкорлар қўшиқни қиқсартиришни истамаяптилар, ахир қандай қилиб бир вилоятнинг қизларига таъриф берсалар, бошқаларини четда қолдирадилар. Байрамга ҳам оз фурсат қоляпти. “Сурхон” гуруҳига бу борада ким ёрдам беради? Улар бу вазиятдан қандай чиқиб кетадилар? Барчаси ҳақида тез орада сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol