Шоу-бизнес оламида янги ном, янги гуруҳ “Сулола”
Сана: 19.10.2015
3045
Бугунги кунда шоу-бизнес оламида фаолият олиб бораётган гуруҳлар талайгина. Улар ичида энг истеъдодлиларигина халқимиз назарига тушиб, мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда. Улар қаторига яна бир гуруҳ кириб келди. “Сулола” номи остида ўз ижодини бошлаган мазкур гуруҳ уч кишидан иборат. Уларнинг илк мусиқий асари барчамизга севимли бўлган ва қалбимиздан чуқур жой эгаллаган тароналар тўпламидир.
Айни дамда гуруҳ ижодкорлари бир қатор янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда баён этамиз. Ҳозир эса “Сулола” гуруҳининг илк ижод маҳсулини тинглашга барчангизни чорлаб қоламиз.