Жасур Умировдан янги видеоклип “Кабутарим”

Сана: 19.10.2015 4485

Жасур Умировдан янги видеоклип “Кабутарим”

Шоу-бизнес оламида ноодатий йўналишга эга бўлган хушовоз хонанда Жасур Умиров қизғин ижод палласида. Айни дамда у мухлислари учун бир қатор композиция ва клиплар устида ишламоқда.  Улардан бири яъни “Кабутарим” деб номланган таронасига ишланган видеоклипи тайёр бўлди ва хонанда бугун сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. 

 

Жасур Умировдан янги видеоклип “Кабутарим”

Зафар Қодиров сўзи ва мусиқаси билан яратилган бу қўшиқнинг аранжировкасини Темур Раҳмонов амалга оширган. Жасур Умиров ушбу мусиқий асарга Наримон Султонхўжаев билан ҳамкорлик қилди.

Жасур Умировдан янги видеоклип “Кабутарим”

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган яккахон концерт дастурига тайёргарлик ишларини ҳам бошлаб юборган. Шунингдек, мазкур дастурида мухлисларига янги альбом тақдим этиш ниятида. Айни дамда альбомни ёзиш ишлари устида ҳам қизғин жараён кетмоқда. Айни дамда сиз сайтимиз орқали “Кабутарим” таронасининг видеоклипини томоша қилиш ва баҳо бериш имконига эгасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol