Ўзбек киноси Олмаота халқаро кинофестивалида

Сана: 25.09.2015 1969

Ўзбек киноси Олмаота халқаро кинофестивалида

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан суратга олинган «Ҳаётда...» бадиий фильми 19-25 сентябрь кунлари илк маротаба ташкил этилган «Шакен буржи» Олмаота  халқаро кинофестивали танлов дастурида 23 сентябрь куни намойиш этилди. Бу ҳақида «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбек киноси Олмаота халқаро кинофестивалида

2015 йили катта экранларга чиққан «Ҳаётда...» бадиий фильми ёлғиз фaрзaндининг ўлимидaн сўнг oдaмлaрни дaвoлaш қoбилиятигa эгa бўлгaн бoлaни асраб олиб, умрининг oxиригaчa ўз тaмoйиллaригa сoдиқ қoлгaн олим инсoн ҳaқидa ҳикoя қилaди. Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида ишлаб чиқарилган ушбу фильмда Бахтиёр Қосимов, Акбархўжа Расулов, Зулҳумор Мўминова каби таниқли актёрлар суратга тушган. 

Олмаота халқаро кинофестивали қозоқ кино санъати асосчиларидан бири – Шакен Айманов таваллудининг юз йиллиги муносабати билан таъсис этилган бўлиб, «Евросиё» халқаро кинофестивали доирасида ўтказилаётган мазкур тадбир Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақаси кинематографиясини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Хусусан, яқин ва узоқ хориждаги киноижодкорлар ўртасидаги ижодий алоқаларни ривожлантириш киноанжуманнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

«Шакен буржи» фестивали танлов дастуридан «Ҳаётда...» фильмидан ташқари «Сукунатнинг 40 куни» (Голландия, Германия, Франция, Ўзбекистон киноижодкорлари ҳамкорлигида), «Осмон остида» (Қирғизистон), «Ўтмишдан мактуб» (Озарбайжон), «Кўчиш» (Қирғизистон), «Қунанбай» (Қозоғистон), «Муаллим» (Тожикистон), «Сағинтайнинг биринчи хотини» (Қозоғистон), «Шлагбаум» (Қозоғистон) фильмлари ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, «Ҳаётда...» фильми жорий йил иккинчи марта халқаро кинофестиваль иштирокчисига айланди. Бунгача Ёлқин Тўйчиевнинг мазкур картинаси Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг «Киношок» фестивалида қатнашган эди.

Ҳозиргача бир қатор бадиий, ҳужжатли ва мультпликацион фильмларимиз, жумладан, «Ҳаётда...» фильми ҳам АҚШ, Германия, Хитой, Австралия каби 10дан ортиқ мамлакатлардаги халқаро кинофестивалларнинг ташкилий қўмиталарига саралаш босқичи учун юборилган ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol