Гуласалнинг кабутарлари

Сана: 21.09.2015 3991

Гуласалнинг кабутарлари

Ёш ва иқтидорли ижодкорлар ичида Гуласал аллақачон ўз мухлисларини топиб улгургани барчага маълум. Хонанда ижросидаги тароналар халқимиз орасида  илиқ кутиб олинмоқда ва кўплаб олқишларга сабаб бўлмоқда. Бундан илҳомланган Гуласал тинмай ижод қилиб янги қўшиқлари ва видеоклипларини кетма-кет тақдим этиб, ўз устида ишламоқда. Бугун у ўзининг навбатдаги композициясини сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. “Кабутарлар” деб номланган мазкур мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Моҳидил Маматованинг қаламига мансуб. Мусиқасини  Зара Нўмонжонова басталаган. Аранжировкасини эса  Нодир Ҳафизов амалга оширган.

Гуласалнинг кабутарлари

Маълумотларга қараганда,  Гуласал ушбу қўшиғига видеоклип суратга олишни режалаштирган. Айни дамда унинг ғояси устида иш олиб борилмоқда. тез кунда таронага ишланган видео асарни томошап қилиш имконига эга бўласиз. Ҳозир эса “Кабутарлар” композициясини тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol