Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодида нима гап?
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев сўнги кунларда нафақат ижодда, балки, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган хонанда камнамо бўлиб қолгандек. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида хонанда билан боғландик ва барчани қизиқтираётган саволларга жавоб олишга мувофақ бўлдик.
Маълум бўлишича хонанда айни дамда ноябрь ойида кутилаётган “Ёшлик қайтмайди” номли концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хабарингиз бор у ҳар йили концерт дастурида мухлисларни кутилмаган совғалар билан лол қолдиради. Бу йил ҳам Улуғбек Раҳматуллаев бир қатор янги қўшиқлар билан бирга қимматбаҳо совринларни ҳам тайёрлаб қўйган. Бу совғанинг нима экани ҳозирча номаълум. Бироқ концертнинг ҳар бир кунида тақдим этилади ва у ташриф буюрган томошабинларнинг энг омадлисигагина насиб этади. Кутилаётган дастур шу йилга қадар ўтган концертлардан бутунлай фарқ қилиши, бунинг учун хонанда бор эътиборини тайёргарликка қаратаётгани, шунингдек, мазкур дастурнинг режиссёри Ойбек Алиев экани ҳақида концерт продюсери Дилшод Раҳматуллаев маълум қилмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда радиотўлқинларимиз узра янги таронасини тақдим этиш арафасида. Кўриб турганингиздек хонанда бир зум ҳам ижоддан йироқлашгани йўқ. Шундай экан, биз хонандага омад тилаймиз ва янгиликларни кутиб қоламиз.