Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Сана: 11.09.2015 4116

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Ўзбек киносида тез кунда яна бир янги фильм билан бойиш арафасида. Мазкур картинанинг ишчи номи “Лафз” бўлиб, Шуҳрат Нуралиев режиссёрлигида тасвирга олинмоқда. Биз бугун бу фильмнинг суратга олиш жараёнида иштирок этиб батафсил маълумотга эга бўлдик ва сизларга ҳам сайтимиз орқали тақдим этмоқдамиз.

 

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Шуҳрат Нуралиев: Кинонинг ғояси шундан иборатки, қадимдан сўзининг устидан чиқиш жудаям муқаддас ҳисобланган бўлганю Айниқса ўзбек халқида “лафзсиз бўлиб қолмагин” дейишади. Ҳозирги кунда бу сўзга эътибор бермайдиганлар кўп учрайди. Шу сабабли биз фильм орқали мана шу сўзга урғу беришга ҳаракат қилдик. Ғоя аслида Масрур Усмоновнинг “Лафз” ҳақидаги қзўшиғини эшитганимиздан сўнг пайдо бўлди. Аввлига клип олмоқчи эдик. Бироқ клип жуда кичик, кўп ҳолатларни томошабинларга етказиб беролмаслигимизни тушундик ва Масруржон билан келишиб, лафз сўзига кенгроқ тўхталишга қарор қилдик.

Дўстларга, ёрга хиёнат қилмаслик,  бу дунёда ҳар бир нарсани пул, мансаб, бойлик  билан ўлчамаслик, инсонийлик, ҳалоллик инсон ҳаётида биринчи ўринда эканини ёритиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Фильмда бош ролни хонанда Масрур Усмонов яратмоқда. Бу ижодкор ўзини актёрлик соҳасида ҳам синаб кўрмоқда ва буни уддасидан чиқиш учун астойдил ишламоқда. Забардаст актёрлармиздан Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азиза Бегматова, Лола Элтоева, Мирзабек Ҳолметов, Ҳамид Тошпўлатов билан бирга ёш ижодкорларни ҳам жалб қилганмиз. Жумладан Шодиёра Омонова, Мафтуна. Операторимиз Жонред Сагдиев. Картинани суратга олиш жараёни  жадал давом этмоқда. Уни жорий йилнинг октябрь ойининг сўнгига қадар халфиммизга тақдим этиш ниятимиз бор.

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Лола Элтоева: Бу фильмдаги жамоа жуда ҳам аҳил. Унда бир қатор актёр ва актрисалар жалб қилинган. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, бош рол ижрочиларидан бири Масрур Усмонов асли хонанда бўлсада, актёрлик маҳоратини ишга солиб жон бериб ролларни ижро этмоқда. Тушунмаган, билмаганларини режиссёрлардан, бошқа тажрибали актёр ва актрисалардан  сўраб, ўрганмоқда.  Шу жиҳати мени қойил қолдирди.  Биласизми, унда талабчанлик кучли. Хар бир деталгача  аҳамият бериб, бир детал, бошқасига ҳамоҳанг бўляптими йўқми эътибор беради.  Бу фильмда мен Масрурнинг опаси ролини ижро этяпман. Бунда опа билан уканинг ўртасида катта меҳр ётади. Дўст оғир кунда синалади деганларидек, унинг оғир кунларида ҳам опаси елкадош бўлиб унга ёрдам беради. Картинанинг сирини очиш ниятим йўқ. Бироқ фильмимизда қаҳрамонимизнинг ҳаллоллиги туфайли эзгулик ғалаба қозониши кўрсатилган. ЎйлайманкиЮ бу картинамиз томошабинларга манзур келади.

Шодиёра Омонова: Бу фильмда Зилола образини яратяпман. Бу қиз ўзимга бутунлай тескари. Бойликка рўжу қўйган, ҳаёт синовларига дош беролмайдиган ва сабрсиз қиз.  Картинамизни  суратга олишдан мақсад шуки, “Айтилган сўз – отилган ўқ” деган гап бор халқимизда. Ҳар бир инсон гапиришдан олдин, лафз филишдан олдин ҳар доим  ўйлаб кйин гапириши керак. Чунки бугунги ҳар бир қўйилган қадам келажакка таъсир кўрсатади. Ваъда бериб, лафз қилиб сўнг уни устидан чиқмаслик фильмда кўрсатиб берилган.

Демак, янги фильмни кутиб қоламиз. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз” Ўзбек киносида янги фильм “Лафз”

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol