Фарҳод ва Ширин пахта далаларида

Сана: 08.09.2015 5807

Фарҳод ва Ширин пахта далаларида

Юртимизга олтин куз фасли кириб келди. Ўқув йили билан бирга пахта мавсуми ҳам бошланади. Ҳар йили санъат вакиллари оқ олтинимизни йиғиб-терувчиларни қўллаб қувватлаш мақсадида пахта майдонига ташриф буюриб уларни ўз қўшиқлари билан хушнуд этишади. Бу йил эстрадамизнинг ўзига хос жуфтлиги ёш бўлишига қарамай халқимиз қалбидан жой олган ва олқишларга сабаб бўлган ижодкорлар Фарҳод ва Ширин далаларда пахта теримини биринчилардан бўлиб бошлаб юборишди. Пахта далаларида янги ғоялар туғилса ажаб эмас. Маълум бўлишича Фарҳод ва Ширин тез кунда янги тарона билан ўз мухлисларини хушнуд этади. Улар бу сафар устоз санъаткорларнинг ижодига мурожаат қилиб, бутунлай ўзгача услубдаги мусиқий асарни яратишмоқда. Мазкур яратилаётган қўшиқ қайси саъаткорнинг репертуаридан олинган? Танланган композициянинг янгича талқини халқимизга манзур келадими? Барча саволларга тез кунда сайтимиз орқали жавоб оласиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol