Шохруҳхон севиб қолдими?

Сана: 02.09.2015 5039 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, қизларнинг ёқимтой хонандаси Шохруҳхон наҳотки севиб қолган бўлса? Куни кеча Шохруҳхон инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаган фотосуратлари унинг севиб қолганидан даракдек эди гўё. Бир зумда унинг кузатувчилари кимни севиб қолганлигини сўраб хонандани саволларга кўмиб юборишди. Бироқ у саволларни жавобсиз қолдирди. Шохруҳхоннинг айрим кузатувчилари ўша бахтли қиз Наргиза Салмонова деган тахминларни билдиришмоқда.

Наҳотки, хонанда Наргиза Салмоновани севиб қолган бўлса? Балки бу навбатдаги ижодий ҳамкорликдир? Янги видеоклипининг қаҳрамони ҳам айнан шу актрисага насиб этгандир? Сиз нима деб ўйлайсиз? Бу ижодий ҳамкорликми ёки? Ҳозирча воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol