“Шоҳруҳхон” ижодий имтиҳондан аъло баҳога ўтди

Сана: 17.02.2014 7871

Икки кунлик «Сен кетма” номли концерт бу йил нафақат мухлисларга, балки эстрадамиз юлдузларига ҳам жуда маъқул келди дея ишонч билан айта оламиз.

Концертнинг ҳар икала куни ҳам аншлаг тарзда ўтказилиб, тинимсиз олқишларга ва юлдузлар эътирофига бой бўлди.

Шоҳруҳхон келган меҳмонларни ҳам ўйнатди ҳам йиғлатди.

Танаффус вақтида Алишер Узоқов томонидан ўқилган монологлар кўплаб юракларга таъсир этиб, кўз ёшлар пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Лекин тароналар янграгач, деярли барча рақсга тушишдан тўхтамади.

Эстрадамиз вакиллари эса Шоҳруҳхон концертидан чин дилдан мамнун бўлишганини уларнинг нигоҳларидан сезиш қийин эмас эди. Шоҳруҳхон ижодида яратган янги тароналар эса илиқ кутиб олинди. 

Концерт кутилган ва кутилмаган дуэтларга бой бўлди. Аввало Муниса Ризаева билан тайёрланган дуэт янграб, тарона ўзининг рақсбоп ритми туфайли меҳмонларни бефарқ қолдирмади. Латофатли Лола билан ижро қилинган "Йиғлар осмон" номли дуэт ремикс тарзида янгради. Даставвал меҳмонлар буни англай олмай, қўшиқ сўзлари янграгач, олқишлар тинмади. 

Ремикс вариантдаги дуэт омадли чиққанлигини кўпчилик эътироф этди. 

"Божалар" гуруҳи билан ижро қилинган дуэт эса концертга янада файз киритди. Хазиломуз тарзда куйланган тарона ўзгача рақслар билан тақдим этилди. Тарона ўртасида эса ҚВЗ гуруҳи йигитларининг чиқишлари-ю, уларнинг рақси барчага аъло кайфият бағишлади. 


Мафтункор Шаҳзода билан ижро қилинган "Шошма" дея номланган тарона бу концертда янграмаслиги мумкин эмас эди. Ахир бу тарона омадли чиққанлиги билан кўплаб мухлислар эътиборига тушган. Шаҳзода саҳнага чиқиши билан олқишлар тинмади. 

Икки кунлик концерт вақтидаги асосий чиқишлар, барчани рақсга тушишга мажбур қилган тароналар кўплаб янгради. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol