Сарвара ўзини раққосаликда синаб кўрмоқчи

Сана: 18.08.2015 3520

Сарвара ўзини раққосаликда синаб кўрмоқчи

Сарвара айни дамда пойтахтимиздаги рақс дасталаридан бирида рақс машғулотлари билан шуғулланаётгани ҳақида эшитдик. Бу ҳолат унинг мухлисларини ҳайратга солаётгани сир эмас. Чиндан ҳам у куч-ғайрат билан бир қанча рақсларни ўрганишга улгурди ҳам.

Сарвара ўзини раққосаликда синаб кўрмоқчи

Наҳотки, у энди хонандаликни ташлаб, раққосаликда ўзини синаётган бўлса? Биз бу миш-мишларга аниқлик киритиш мақсадида Сарваранинг матбуот котиби билан боғландик. Унинг айтишича, Сарвара 7-сентябрда бўлиб ўтадиган “Соғинч” номли концерт дастурида профессионал раққосалардан қолишмай, рақсга тушиб қўшиқ айтишини маълум қилди. Сарвара ушбу концертида ҳам қўшиқ айтиб, ҳам рақсга тушиб мухлисларини кўнглига янада йўл топмоқчи. Айни дамда катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда бор имкониятларини ишга солиб, соғинган ва соғинтирган мухлислари учун кутилман тароналар устида ишламоқда. Улардан бири бугун сайтимиз орқали намойиш этилмоқда.

“Ватан” деб номланган бу қўшиқ юртимизнинг мустақиллик айёмига совға сифатида тақдим этилмоқда. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol