Отабек Муталхўжаев ижодида янгилик тарона! У Энди реп куйлайдими?

Сана: 10.02.2014 3091

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев қиш фаслининг илк кунларида “Дунё учун севма мени” деб номланган янги альбомининг тақдимотини ўтказганди. Мазкур тақдимотга ташриф буюра олмаганлар учун эса ҳонанда ажойиб туҳфа тайёрлаганини маълум қилди. 

Гап шундаки, альбом тақдимот маросимидан олинган видеодискни айнан бугундан қўлга киритиш имкониятига эгасиз. Айнан сайтимиз жамоаси мазкур маросимга ташриф буюрган ва тақдимот қизиқарли воқеаларга бой бўлганлигини тасдиқлайди. Кўплаб юлдузларимиз ташрифи эса маросимга янада файз бағишлаган. Отабек Муталхўжаевнинг жонли ижросидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун ҳам мазкур дискни қўлга киритишингизни тавсия этамиз. 

Маросимга ҳонанданинг фан-клуби аъзолари ташриф буюриб, Отабек Муталхўжаев учун кутилмаган совғалар тақдим этишди. Бу онлар ҳам видеога муҳрланган. Ана шундай совғалардан бири қандай бўлганлигини маълум қилишимиз мумкин. Фан-клуб аъзолари Отабек Муталхўжаевга нақд 15 та портретини туҳфа этишди. Жуда ҳам қизиқарли чиққан портлер суратларни диск орқали томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, Отабекка мазкур тақдимот маросимида кутилмаган савол берилди. Яъни Отабек кимни яхши кўради? Бу савол ҳонандани бироз гангитиб қўйган бўлса-да, лекин аниқ жавоб берди. У эса ўзбек эстрада вакиласи экан. Бироқ айнан ким? Бу саволга жавобни дискдан топишнгиз аниқ. Янги альбомдан эса ҳонанданинг 50 та таронаси ва 30 та видеоклипи жой олган. 

Отабек Муталхўжаев ижодида тиним билмаяпди. Яна бир янги тарона яқин кунларда эътиборингизга ҳавола этилади. Бундай таронани Отабекдан ҳеч ким кутмаганлиги аниқ. Реп элементлари қўлланилган қўшиқ мусиқасини Сиёвуш Рамазонов нотага жойлади. Таронани тинглаш учун эса озгина фурсат қолди. “Хаёл” дея ном олган қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилиниши мўлжалланган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol