Улуғбек Раҳматуллаев нима сабаб ўсмирлик чоғига қайтишни истамоқда...
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларини хушнуд этишда давом этмоқда. Куз фаслида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурига аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборган хонанда кутилмаган мавзу ва йўналишдаги тарона ва видеоклиплари билан муҳлисларни яна хушнуд қилиш истагида.
“16-17 ёшимда” деб номланган янги қўшиқ айни дамда ёзиб тугалланган ва унга видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Аҳад Қаюм сўзи билан яратилган бу таронага Иқбол Муҳаммаджонов томонидан мусиқа басталаниб Ойбек Қўчқоралиев томонидан мусиқий сайқал берилган. Тарона мавзусидан келиб чиққан ҳолда видеоклипга истеъдодли ва ўз ишининг устаси бўлган клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлик қилмоқда. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов.
Санжар Маткаримов: "Мана бугун хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги “16-17 ёшимда” деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олиш жараёнидамиз. Бундан бир неча ой олдин Улуғбек билан ҳамкорликда бир видеоклип устида ишлаш тўғрисида гаплашиб қолгандик. Баҳор ойларида айнан бу видеомаҳсулотга маслаҳатлашган ҳолда сценарий ёздик ва тасдиқдан ҳам ўтди. Мана бугун эса видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юбордик. Клип хазиломуз воқеалардан иборат кичик сюжетдан иборат. Бундан 10 кун олдин хонанданинг ўзи билан бирга трек қисмини суратга олгандик. Ҳозир эса мана кўриб турганингиздек Санъат ва маданият институтида сюжет қисмини тасвирга олиш ишлари жараёни кетмоқда. Клипда ёш ва умидли ижодкорлар иштирок этишган. Бош ролларни Бобур Пирматов ва кўпчиликка таниш бўлган акриса Регина ижро этишмоқда. Ундаги вокеалар 16-17 ёшдаги йигит ва қизларнинг ҳаёти, ўй-ҳаёллари ҳазиломуз тарзда тасвирланган".
Айтиб ўтиш жойиз эстрадамизда Улуғбек Раҳматуллаев жўшқин ижод қилиб келаётган санаъткорлардан бири. Хонанда шу йилнинг ўзида бугунга қадар тўртинчи видеомаҳсулотини тайёрлаб тақдим этиш истагида. Шундай экан тез кунда биринчилар қаторида севимли ижодкорингиздан яна бир янги ижод маҳсули премьерасини қабул қиласиз. Бизни кузатишда давом этинг.