Даврон Эргашев ва Зиёдани яна нима боғлайди...

Сана: 07.10.2014 3354

Бугунги кунда хонандалар ижросида дуэт тароналар оммалашиб бормоқда. Ижодида фақат янгилик яратишга харакат қиладиган хонанда Даврон Эргашев яқин кунларда гўзал овоз соҳибаси Зиёда билан янги ижод маҳсулини тингловчилар ҳукмига ҳавола этиш истагидалар.

'' Хабибий'' ("Севгилим")... Бу Даврон Эргашев хамда Зиёда ижросидаги янги дуэтнинг номи. Зиёда билан иккинчи бор дуэт куйлашга нима сабаб бўлди, деган саволга Даврон Эргашев:

- Зиёданинг ижодини ҳам, ўзини ва одобини ҳам хурмат қиламан. Қолаверса, сахнада буй-бастимиз ҳам бир-биримизга мос. Аввалги дуэтимиз ҳакида яхши фикрлар эшитганман ва у мухлисларимизга манзур келган. Шу сабаб хам яна ижодий ҳамкорликни таклиф этдим. 

''Хабибий'' шух ва рақсга чорловчи тарона бўлиб, шоир Тохир Мухаммад сўзи асосида яратилган. Мусиқаси ва аранжировкаси устида эса Жамшид Ғаффаров ишлаган. Мазкур қўшиқни мухлислар Зиёданинг концерт дастурида илк бор тинглашади ва баҳо беришади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol