Нилуфар Усмоновадан узоқ кутилган тарона премьераси
Сана: 21.09.2018
3928
Халқимизнинг севимли хонандаси Нилуфар Усмонова куз фаслини қизғин ижод билан қарши олгани кўпчиликка сир эмас. У бир қатор янги қўшиқлар ёзиб, оммага тақдим этишга тайёрлаб қўйган. Бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жарвнг сочган "Мен кимман айт" композицияси ҳам шулар жумласидандир. Маълумки, бу қўшиқ бир неча йиллар аввал Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова томонидан ижро қилинган. Бугунги кунга келиб, Нилуфар Усмонова мазкур қўшиқни янгича талқинда куйлаб, халқимизни қувонтирди. Шўх ва аъло кайфият улашадиган мусиқий асар кўпчиликни ўтмишга, ширин хотираларга етакласа ажаб эмас. Эслатиб ўтамиз, қўшиқнинг янгича сайқали устида Жамшид Абдуназаров иш олиб борган. Бастакор Юлдуз Усмонова.