Далердан янги тарона “Ватан”

Сана: 09.07.2015 5467

Яқиндагина ўзининг янги тарона “Юрак” деб номланган видеоклипини тақдим этган ёш ва истеъдодли хонанда Далер навбатдаги ижод маҳсулини радиотўлқинларимиз орқали тақдим этди. “Ватан” деб номланган бу қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Қолаверса, мазкур тарона юртимиз мустақиллигига муносиб совға десак муболаға бўлмайди. Ватанни мадҳ этувчи қўшиқнинг сўзи  шоир Бобур Бобомурод қаламига мансуб бўлиб, мусиқаси Фаррух Бадалбоевга тегишли. Унга Жасур Бадалбоев мусиқий сайқал берган. Тажрибали ва маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорликда яратилаётган ҳар бир ижод маҳсули мухлисларга манзур келаётган бу ижодкорнинг янги таронаси ҳам ўйлаймизки талабгор қўшиқлар қаторидан жой эгаллайди. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Айни дамда Далер яна бир янги тарона устида иш олиб бормоқда. Ёзнинг жазирама кунларини қизғин ижод билан ўтказаётган хонанда тез кунда янги ижод маҳсулини тақдим этади. Хонанданинг маъмурини берган маълумотларига қараганда янги яратилаётган қўшиқ жудаям шўх ва рақсбоп бўлиб, уни тинглаган ҳар бир тингловчига ўзгача кайфият бағишлайди. Далернинг ижодига мувофаққиятлар тилаган ҳолда, янги “Ватан” деб номланган таронасини тинглаб бағо беришга чорлаймиз. Албатта фикрларингизни кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol