Амира Алибекова илк бор шарқона имиджда намоён бўлади
Ўзбек эстрадасининг яна бир вакиласи хушовоз хонанда Амира Алибекова мухлислари учун кутилмаган совға тайёрламоқда. У ёзнинг жазирама кунларига қарамай, янгиликлар яратишда давом этмоқда. “Дарди дарди” деб номланган қўшиққа суратга олинган видеоклип сўзимизнинг яққол исботи бўла олади десак муболаға бўлмайди. Мазкур тарона шаҳримиздаги қадимий мадрасалардан бирида клипмейкер ва оператор Дилмурод Турдибоев томонидан суратга олинди.
Қаҳрамонларнинг образи устида стилист Лидия Андре ҳамда либослар бўйча рассом Зиёда Агзамова ишлашди. Бу видеомаҳсулотда Амира Алибекова илк бор шарқона имиджда намоён бўлади.
Ушбу ижод маҳсули тез кунда мухлислар эътиборига сайтимиз орқали намойиш этилади. Ҳозир эса суратга олиш жараёнидан қизиқарли фотосуратлардан баҳраманд бўлинг. Бизни кузатишда давом этинг ва қайноқ янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!