«Ҳабибим ҳолим ёмон»... Аллақачон хит даражасига кўтарилган қўшиқ учун видеоклип
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаси Сардор Раҳимхондан мухлислари учун навбатдаги қайноқ туҳфа! Хонанда айни дамда қизғин ижод билан банд. Бир қатор янги тароналар яратиш билан бирга, янги видеоклиплар ҳам ишламоқда. Улардан бири «Ҳабибим ҳолим ёмон» деб номланган, аллақачон ҳит даражасига кўтарилган таронаси ва унга суратга олинган видеоклипдир.
Бобур Бобомурод сўзи, Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси билан яратилган бу қўшиққа Тошкент вилоятида жойлашган Сўқоқ тоғларида видеоклип суратга олинди. Маҳоратли клипмейкер Рустам Муродов режиссёрлигида тасвирга олинган бу видеомаҳсулот, трек жанрида бўлиб, мухлислар учун рамазон ойларида кутилмаган совға бўлиши аниқ. Клипда яратилган имидж устида Соня ишлаган бўлиб, тез кунда видеоклип мухлислар эътиборига ҳавола этилади.