Алижон ҳамда Воҳиджон Исоқовларнинг концерт дастуридан батафсил
14-15 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида Алижон ҳамда Воҳиджон Исоқовларнинг “Оиламиз бу бахтимиз” номли концерт дастури бўлиб унга хонандаларнинг мухлислари, санъат ихлосмандлари ташриф буюришди.Концерт учун тайёрланган репертуар асосан янги тароналардан иборат бўлиб, ҳар бир қўшиқ учун саҳналаштирилган рақслар томошабинларга завқ бағишлади.
Дастур меҳмони таниқли сўз устаси Аваз Охун мухлисларга таббасум улашди. Алижон Исоқовнинг “Ушшоқ” таронаси муҳлисларга жонли тарзда ҳавола этилгани уларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Дастур аввалида Воҳиджон Исоқов бугун уларни қўллаб қувватлаб дуо қилиб турган устозларига, яқинларига ҳамда мухлисларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Ана шу дуолар руёби бўлса керак дастур муваффақиятли ва файзли ўтди, десак муболаға бўлмайди. Хонандаларнинг бирга куйлаган “Йигит ёшимда” дуэт қўшиғи дастурни якунлаб берди. Тез кунда хонандалар томонидан концерт дастурида куйланган янги қўшиқлар премьераси ва концертнинг тўлиқ видеоси ўтказиб юборманг.