“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Сана: 20.06.2015 6544 қайноқ

Бугунги кунга қадар Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида бир қатор турли телелойиҳалар, танловлар ўтказилиб келинмоқда. Ташкил этилаётган ҳар бир лойиҳалар бугунги кун ёшларининг исътедодини намоён этиб, уни юзага чиқариши учун катта имкониятлар эшигини очмоқда. Иштирок этаётганлар орасидан бир қатор ёшлар сараланиб олиниб, ўз иқтидорини ривожлантириш йўлида ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб келишмоқда.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари Ёшлар ижод саройи ва Ўзбекистон давлат консерваториясида “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда 15 дан 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишди.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Фестивалнинг асосий мақсади ёшларнинг миллий ва жаҳон рақс санъатига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга мухаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий рақс санъатининг тарихий анъаналари ва услубларини тиклаш, миллатимизга хос шарқона фазилатлар ва бой маънавиятимизга монанд бўлган рақсларни тарғиб этиш, миллий рақс санъатни янада мустаҳкамлаш, замон талабига кўра миллий рақс санъатининг оммалашувига зарур шароит яратиш, саҳналаштирилган рақсларни ўзбек миллий рақс мактаблари анъаналарини бузмаган ҳолда саҳнага олиб чиқишдир.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлоднинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда жаҳон рақс санъати турларини ривожлантириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, рақс санъатида янги истеъдодларни излаб топиш ва кашф этиш, ижодий фаолиятда муҳит яратиш, ёшлар онгида миллий ва этник хилма-хиллик, турли халқлар анъаналарига ҳурмат ҳиссини шакллантириш, ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишлари, ижодий фаоллиги ҳамда иқтидорини рағбатлантириш фестивалнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 Ўзбек миллий рақс санъатида аёллар ижросида аёллик иффати, назокати, латофати ва нафосати, эркаклар ижросида шижоат, ўктамлик ва хуш кайфият мужассам бўлишини тарғиб этиш ва миллий рақсларни соф ҳолда авлоддан авлодга қолдириш муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.    

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 Иштирокчилар ижро маҳорати, саҳна маданияти, анъаналарни сақлаб қолиш каби мезонлар асосида саралаб олинди.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Фестивалда таълим муассалари талабалари ва ўқувчилари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қатнашчилари, республикамизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар аъзолари, театр ва ижодий жамоалар вакиллари иштирок этдилар.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Фестиваль иштирокчилари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирландилар: “Энг яхши миллий рақс ижрочиси”, “Энг яхши жаҳон рақси ижрочиси”, “Энг яхши миллий рақс жамоаси”,  “Энг яхши жаҳон рақси жамоаси”, “Оригинал ижро учун”, “Мухлислар олқиши учун”, “Оригинал ғоя учун”, “Анъаналар тарғиботчиси”.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъатига бағишланган Республика рақс фестивалининг мукофотлаш маросими Гала концерти жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтди.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 “Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ҳамда уларга ўз ижодини самарали давом эттириш учун қулай шароитлар яратиб берилиши режалаштирилди.

“Рақс сеҳри” миллий ва жаҳон рақс санъати фестивали тафсилотлари

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol