“Чимилдиқ сири”...
Ўзбек киноси оламида бугунги кунда бир қатор фильмлар яратилмоқда. Кинофильмларнинг сифат даражаси ҳам бир биридан ўсиб бормоқда. Бу эса ўзбек киноси янада ривожланаётганидан дарак беради. Кино ихлосмандларида ҳам табиийки танлаш имконияти юқори. Айни дамда яратилаётган фильмлар қаторида режиссёр Мурод Жумабоев томонидан суратга олинаётган “Чимилдиқ сири” деб номланган фильм бизни эътиборимизни торди.
Серқирра ижодкор Аҳад Қаюм ва Юлдуз Қаюмова бош ролларни ижро қилаётган бу картинада кўтарилган мавзу бахт қадрига етмаган икки ёшнинг пушаймони ва афсуслари ҳақида.
“Нега ўзбек киносида тарихий фильмлар суратга олинмайди” деб танқид қиладиган кино ихлосмандлари учун яхшигина янгилик бўла оладиган фильм яратилмоқда” - дея маълум қилмоқда мазкур кинокартинада бош ролни ижро қилаёнган Аҳад Қаюм. Ушбу фильм ва ундаги ижодкорлар билан боғлиқ барча маълумотларни тез кунда тақдим этамиз. Ҳозир эса фильмнинг суратга олиш жараёнидан фотосуратларни томоша қилинг ва бизни кузатишда давом этинг.