Аброр Зайниев бугун ўзининг илк таронасини тақдим этмоқда
Санъат оламида ўз ўрнига эга бўламан, деган катта орзулар билан қадам ташлаётган ҳар бир ёш ижодкор, истеъдод ва иқтидордан ташқари, етарли билим, устозлари ўгитлари, шу билан бирга ўз устида қаттиқ изланиш, меҳнат қилиш зарур эканлигини ҳис этишлари лозим. Ана шундай изланувчан ёш хонандалардан бири бўлган Аброр Зайниев бугун ўзининг илк таронасини халқимизга тақдим этмоқда.
Ижодини бошланишидан истеъдодли ижодкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган Аброр, келажакда мухлислар эътиборига тушиб, уларнинг юрагидан ўрин эаллайдиган куй-қўшиқлар яратиш каби олий мақсадларни олдига қўйган.
Бугун FM 101.0 тўлқинида янграган “Жамила” номли таронанинг сўзи ҳамда мусиқаси Элдор Қаюмов томонидан ёзилган. Мазкур композиция учун режиссёр Рауф Набиев бошчилигида видеоклип суратга олиниб, унда ёш актриса Малика Кабулова ҳамда хонанданинг ўзи роль ижро этишган. Марҳамат, сайтимиздан жой олган янги видеомаҳсулотни томоша қилиб, ёш хонанданинг ижодига баҳо беринг.