Отабек Муталхўжаевдан иккита видеоклип премьераси

Сана: 30.11.2015 2386

Отабек Муталхўжаевдан иккита видеоклип премьераси

Тинмай ижодий изланишда давом этаётган Отабек Муталхўжаев яқиндагина “Baby good bye” деб номланган  таронасига клип суратга олгани ҳақида хабар берган эдик. Клипнинг сюжети Россиянинг Москва шаҳрида, треки эса Тошкентдаги павильонлардан бирида тасвирга туширилган. Отабек бу клипда диджей образида гавдаланган. Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов. Сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Темур Раҳмонов ишлаган.

Шунингдек, радиотўлқинлар узра жаранг сочган “Онамни йиғлатманглар” композициясининг янги талқинига ишланган видеоклипни ҳам тақдим этишга қарор қилди. Ҳаётий воқеаларга асосланган ҳолда яратилган қўшиқ  Зуфарий Давлат сўзи, Отабек Муталхўжаевнинг мусиқаси билан ёзилган. Таронага Шухрат Мавлонов томонидан видеоклип суратга олинган.

Отабек Муталхўжаевдан иккита видеоклип премьераси

Отабек Муталхўжаевдан иккита видеоклип премьераси

Айни дамда сиз мазкур икки видеоасардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol