Абдурашид Йўлдошев "Ой қиз" клип премьераси

Сана: 05.06.2015 3044 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ижросидаги "Ой қиз" деб номланган тарона сайтимиз орқали премьера этилиб мухлислар томонидан яхши кутиб олинган эди. Бугун эса мазкур қўшиқ учун видеоклип тайёр бўлганлиги ҳақида хабар топдик. Сўзи Нодир Азимов, мусиқаси Иқбол Муҳаммадга, аранжировкаси Аҳлиёр Азимовга тегишли бўлган композиция учун "9999" студияси режиссёри Ҳуршид Собиров томонидан клип тасвирга олинган. Истеъдодли ижодкор Абдурашид Йўлдошев ҳар бир таронасини юракдан, қалбдан ижро этади. Хонанданинг айтишича мазкур қўшиққа ишланган видео ҳам бошқа клипларидан тубдан фарқ қиларкан. Марҳамат, видеоклипни томоша қилинг ва ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol