Нилуфар Усмонова мухлислари билан видео суҳбат уюштирмоқда

Сана: 19.02.2016 4194

Нилуфар Усмонова мухлислари билан видео суҳбат уюштирмоқда

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Нилуфар Усмонова бир неча кундан бери мухлислари билан Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали видео суҳбат уюштирмоқда. Бу жараён нафақат хонандага балки, мухлисларга ҳам манзур келмоқда.  

 

Нилуфар Усмонова мухлислари билан видео суҳбат уюштирмоқда

Хонанда Нилуфар Усмонова суҳбат жараёнида мухлисларини саволларига жавоб бериб бормоқда. Уч кундан буён кечги пайт ўтказилаётган ушбу онлайн суҳбатда узоқ яқиндаги мухлисларини саломларини қабул қилиб, уларнинг яхши тилаклари учун миннатдорчилик билдирмоқда.

Шу билан бирга, Нилуфар Усмонова ижодига оид янгиликлар, оила аъзолари, фарзандлари, турмуш тарзи билан боғлиқ барча саволларга жавоб бериб келмоқда. Куни кеча бўлиб ўтган видео суҳбатда  у мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан фарзандларини ҳам кўрсатди ва улар билан таништирди. 

Бундай  суҳбатлар  деярли ҳар куни кечги пайт амалга оширилиши кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol