25 май тонгда Нилуфар Усмонова мактаб битирувчиларига кутилмаган совға улашди
25 май куни тонгдан Нилуфар Усмонова ўз ижодий жамоаси билан пойтахт мактабларига йўл олди. Айнан шу куни мактаб битирувчиларини табриклаб, ўзининг болалигига бир он қайтишни ният қилган хонанда, кутилмаган ва байрам авжига чиққан бир маҳалда, мактабларга ташриф буюриб, барча битирувчиларни табриклаб уларни хушнуд этди. Анча олдин режалаштирилган бу ғоядан ҳабар топдик ва хонанданинг ўзи билан юзлашдик.
Нилуфар Усмонова:
- Мактаб даври, сўнгги қўнғироқ ҳар биримизнинг энг соғинчли онларимиз десак адашмаймиз. Чунки ҳар бир инсон қалбини сўнгги қўнғироқ куни ажиб бир ҳис қамраб олади. Битирувчиларни кўриб беихтиёр кўзга ёш келади. Колледж, лицей ёки институтни битирганда бунчалик ҳис бўлмайди назаримда. Мана бугун битирувчиларнинг қувончига шерик бўлиш, уларни ҳурсанд қилиш мақсадида ҳоҳлаган мактабимизга тўсатдан кириб, уларни табриклаб чиқяпмиз. Бунда биз янги "Ҳайр мактабим" деб номланган янги қўшиғимизни куйлаб, кутилмаган ҳаяжонли онларга бой кунни тасвирга олишга ҳам аҳд қилдик,- дейди хонанда.
Албатта, кутилмаган сюрприздан битирувчиларнинг бошлари кўкка етди, сабаби ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган бу иш бир умр эсда қоларли бўлди. Хонанда пойтахтимиздаги бир нечта мактабларга жумладан, 145-мактаб, 96-мактаб, "Успенский" номидаги мусиқа мактаби, 110-мактаблар.
Юқорида хонанда айтиб ўтганидек, ҳар бир қувончли дақиқа тасвирга олинди. Ўқувчиларни хурсанд қилиш билан бирга мазкур қўшиққа ўз ўзидан видеоклип ҳам суратга олинди. Ҳеч қандай тайёргарликсиз, бирорта ҳам кадрни такрорламасдан тўғридан тўғри "Nonstop" тарзида тасвирга олинган видеоклипда Жонрид Сагдиев режиссёрлик қилди. Қўшиқнинг ғояси Нилуфар Усмоновага, матни ва мусиқаси Якзонга, аранжировка эса ёш умидли ижодкор Камронга тегишли.
Эслатиб ўтамиз Нилуфар Усмонова ижросидаги "Ҳайр мактабим" таронасига ишланган видеоклип тез кунда эътиборингизга ҳавола этилади. Бизни кузатишда давом этинг.