Айни кунларда Ватан олдидаги ўз йигитлик бурчини ўтаётган Азиз Раметовдан “Сенсиз” тарона премьераси

Сана: 22.05.2015 5002

Актёрлик борасида ҳам, хонандаликда ҳам ўз истеъдодини намоён этиб, халқ меҳрини қозона олган, серқирра ижодкор Азиз Раметов мухлислари учун кетма-кет сюрпризлар тайёрлаб қўйганидан хабардор этганди. Айни кунларда Ватан олдидаги ўз йигитлик бурчини ўтаётган Азиз Раметов, сафдош дўстлари орасида бўлса ҳам бир муддат ижоддан йироқлашаётгани йўқ. Хонанданинг янги аскар дўстлари эса севимли ижодкорлари билан бирга хизмат қилаётганидан бахтиёрлар.

Бугун хонанда ўз ваъдасига вафо қилган ҳолда ижодидан алоҳида ўрин олган “Сенсиз” номли янги таронани “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали мухлисларига туҳфа этди. Мазкур композициянинг сўзи Сиёвуш Рамазоновга, мусиқаси эса Отабек Қамбаралиевга тегишли. Бошловчи Турсуной Алимова олиб борган премьера дастурида радиотингловчилар қўнғироқ қилиб, смслар йўллаб янги тарона ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. Навбатда хонанданинг тайёрлаб қўйган совғалари бисёр. Тез орада катта экранларга чиқиши кутилаётган “Арслон изидан” номли кинокартина Азиз Раметовнинг режиссёрликдаги илк иши бўлиб, бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бугун эса “Сенсиз” таронасини тинглаб, баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol