Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас
Сана: 09.05.2015
3239
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан эълон қилинган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Сайтимиз номидан уруш ва меҳнат фахрийларини, отахону онахонларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан қутлаймиз!
Сизларнинг матонатингиз, фидокорлигингиз, Ватанга бўлган муҳаббатингиз олдида доимо бош эгамиз ва сизлардан тоабад миннатдормиз.