Янги ном янги овоз Алим "Дайди" тарона премьераси
Болалигидан катта саҳнада қўшиқ куйлаш ва халқ меҳрини қозонишни мақсад қилган, таниқли санъаткорларга ҳавас қилиб, улар каби эл суйган хонанда бўлишни орзу қилган Алим бугун санъат оламига илк қадамини қўйди. Ҳар бир орзу ва мақсад йўлида уни қўллаб-қувватлайдиган инсонларнинг борлиги ёш ижодкорга куч бағишлайди, десак адашмаймиз. Бу борада Алимга яқиндан кўмакчи бўлаётган инсонлар йўқ эмас.
“Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчилари Алимнинг илк ижро этган “Дайди” номли композициясини биринчи бўлиб тинглаб, унга ҳолисона баҳо бериш имконига эга бўлдилар.
Хонанданинг илк таронаси яратилишида Темур шеъридан фойдаланилган бўлиб, мусиқа ва аранжировка борасида Рустам Тулашевга мурожаат этилган.
Янги овоз, янги ном Алимнинг ижодига муваффақиятлар тилаган ҳолда, таронани тинглаб, сиз ҳам ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.