Фирдавс тез кунда янги ижод маҳсулини тақдим этиш истагида
Истеъдодли ва кўзга кўринган хонанда Фирдавс яқиндагина ўзининг янги таронасини мухлислар ҳукмига ҳавола этганди. Айни кунларда эса зонанда кетма-кет видеоклиплар суратга олиш ишлари билан банд. Куни кеча ижодкор “Кел ёрим” деб номланган композицияси учун видео суратга олдирди. Трек йўналишида яратилаётган видеомаҳсулот павильонда тасвирга олиниб, айни дамда монтаж жараёнлари олиб борилмоқда.
“Кел ёрим” таронаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур қўшиқнинг сўзи Нурбек Расулов қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкаси Аҳлиёр Азимовга тегишли. Мазкур тарона учун видеоклип яратилишида режиссёр Дониёр Арипов ҳамда хонанданинг онаси Ноила Фазлиддинова маслаҳатлашган ҳолда ғоя яратишган. Клипда маҳоратли раққослар гуруҳи ҳам иштирок этган бўлиб, уларнинг ижросидан хонанда жуда мумнун эканини билдирмоқда.
Бугун эътиборингизга тасвирга олиш жараёнларидан фоторепортаж тақдим этмоқдамиз, уни томоша қилиб, клип ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин бўлади.
Фирдавс тез кунда “Соғинганимда” номли таронаси учун ҳам клип суратга олиш ишларини бошлаб юбориш ниятида, аммо бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Яқин кунларда эса “Кел ёрим” видеопремьерасини ўтказиб юборманг.