Баҳром Назаров республика бўйлаб гастроль сафарларида мухлисларига бир олам қувонч бағишламоқда
“Айрилдим”, “Пари” каби тароналари билан халқ эътиборига тушган хонанда Баҳром Назаров республика бўйлаб гастроль сафарларида мухлислари билан дийдорлашиб, уларга бир олам қувонч бағишламоқда. 28 апрелда Наманган шаҳрида, 29 апрель куни Тўрақўрғон ва 30 апрелда Косонсой туманларида, 1 майда Андижон шаҳри, 2 май куни Қўрғонтепа, 3 май Олтинкўл туманларида, 4 май куни Фарғона амфитеатрида, 5 май куни Яйпан туманида жойлашган “Ўзбекистон” бўлиб ўтган концерт дастурлари аншлаг тарзида ўтганини фотосуратлардан ҳам билишингиз мукмин.
Баҳром Назаров турне гастроль дастурларида бу даражада кўп томошабинлар ташриф буюрганидан қаттиқ ҳаяжонда. Бундан бениҳоя мамнун бўлган хонанда унинг ижодига бефарқ бўлмаган барча ҳамюртларимизга бор санъатини намойиш этиб, қалбларига илиқлик киритишга ҳаракат қилмоқда.
Мухлислари орасида ёшлар билан бирга ёши улуғ инсонларнинг борлиги Баҳром Назаровга янада завқ бағишламоқда. Июнь ойига қадар давом этажак мазкур гостроль сафарларида хонандага муваффақият тилаймиз.